Barcha yangiliklar RSS

E'lon va tadbirlar

Донорлик – шарафли ёрдам, савобли амал!

Беғараз қон топшириш-инсонийликнинг олий намунаси. Хоразм вилоят қон қуйиш маркази  иштирокида Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ташкил қилинган “Мен донорман” беғараз донорлик акциясида кўнгилли юртдошларимиз акцияда фаол иштирок этиб кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшмоқдалар.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-348-сонли қарори асосида кенг жамоатчилик орасида тиббий тарғибот тадбирларини кучайтиришга алоҳида аҳамият қаратилиб келмоқда.Бугунги кунда тиббиёт ходимлари маҳаллаларда, ташкилотларда беғараз донорликнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги тушунтириш ишлари олиб борганлиги натижасида “мен донорман” беғараз донорлик акциясида 45 нафар кўнгилли донорлар беғараз ёрдам қўлини чўзиб кон топширдилар.


24-04-2025, 09:49
Ko'rishlar: 13
Sahifani chop etish