Гурлан туман Тиббиёт бирлашмасида 8-март байрами нишонланди
Гурлан туман Тиббиёт бирлашмасида гўзал ва латофатли аёлларимизга бағишланган байрам – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланди. Байрамга туман тиббиёт бирлашмасида халқ саломатлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган бир гуруҳ аёллар таклиф қилиниб, гўзаллик ва нафосат айёмини кўтаринки кайфиятда қарши олинди.
Байрам тадбирида Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Т.Ким барча хотин- қизларни 8 март айёми билан қутлади.
Гўзал айём туҳфаси сифатида барча йиғилган аёлларга гуллар ва совғалар улашилди.
9-03-2024, 14:27
Ko'rishlar: 60
Sahifani chop etish