12 май Халқаро ҳамширалар куни кенг нишонланди.

 

Дунёда шундай касблар борки, улар орасида инсон ҳаётини сақлашдек машаққатли ҳамда масъулиятли меҳнатлари эвазига ҳамиша эл ардоғида бўлган тиббиёт ходимлари ҳам бор. Оқ халат кийиб юрган бу касб эгалари тимсолида халқ саломатлиги учун ўз ҳаловатидан кечиб, кунни тунга улаб, фидокорона меҳнат қилаётган касб эгаларини кўрамиз. Машҳур юнон табиби Гиппократнинг “Табобат барча илму санъатлар ичида энг буюк илм ва санъатдир”, деган сўзлари машаққатли ва эзгу фаолиятингизга берилган ҳаққоний баҳодир.

Ҳамшира деганда кўз ўнгимизга қўли енгил, сўзи ширин, юзи кулиб турадиган ва ҳар қандай вазиятда беморга беминнат кўмак беришга тайёр малакали мутахассис гавдаланади. Тиббиёт масканларида фидойи бўлиб, ўзига юклатилган бемор парваришини сидқидилдан меҳр билан амалга оширадиган соҳа вакиллари бугунги касб байрамининг чин маънодаги ҳақли эгаларидир.

Дарҳақиқат, тиббиёт соҳасини ҳамширалар фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Соҳадаги энг сўнгги тиббиёт технологиялари асосидаги операцияларни муваффақиятли ўтказиш жараёнидан тортиб, операциядан кейинги бемор парвариши, лаборатория-диагностика соҳаси, она-бола парвариши, шошилинч ва тез тиббий хизмат, санитария-эпидемиология, фармацевтика каби қатор  соҳаларида  туман ТТБда фаолият юритиб келаётган ўрта тиббиёт ходимлари, ҳамшираларнинг ўрни беқиёс. Шу жумладан, уйма-уй юриб, оиладаги тиббий маданият даражасининг юқори бўлишида улкан ҳисса қўшиб келишаётган патронаж ҳамшираларнинг меҳнати ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ.
 

Гурлан туман Тиббиёт бирлашмасида либосидек кўнгли оқ ҳамшираларнинг чин маънодаги ҳақли байрами бўлмиш 12-май  Халқаро ҳамширалар куни кенг нишонланди.Тадбирни Гурлан ТТБ бошлиғи вв/б Т.Ким очиб бериб барчани ушбу кун билан қутлади. Шундан сўнг бир гуруҳ ҳамширалар Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг фахрий ёрлиқлари ҳамда  Гурлан ТТБ маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо савғалари билан тақдирландилар.


13-05-2024, 15:52
Ko'rishlar: 88
Sahifani chop etish