Аҳолига сифатли тиббий хизмат
Хоразм вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг аҳоли орасида скрининг дастурлари ижросини таъминлашга қаратилган режа-жадвалига асосан Гурлан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 14-сон оилавий поликлиникасида вилоят ва туман тор соҳа мутахассислари томонидан тиббий ёрдамга муҳтож, 3-4- гуруҳга мансуб аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижасида аниқланган беморларни амбулатор ва стационар шароитда соғломлаштириш учун туман ва вилоят тиббиёт муассасаларига бепул йўлланмалар берилди, зарур бепул дори-дармонлар билан таъминланди. Аҳолига соғлом турмуш тарзи тамойилларига амал қилиш лозимлиги тушунтирилди.
19-06-2024, 09:21
Ko'rishlar: 88
Sahifani chop etish