Гурлан туманида соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш бўйича сўнгги йилларда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Туман аҳолисига 10 та тиббиёт муассасалари, шундан, 1 та туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси, 1 та туман кўп тармоқли марказий поликлиника, 6 та оилавий поликлиника ҳамда 3 та оилавий шифокорлик пунктлари 154 минг 893 нафар туман аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиб келинмокда.
Тумандаги 3 та оилавий поликлиникаларининг қуввати 200 қатновга,1 та оилавий поликлиника қуввати 150 қатновга 2 та оилавий поликлиника қувваати 100 қатновга, 3 та оилавий шифокорлик пунктининг қуввати 50 қатновга мўлжалланган, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиникасининг қуввати 435 қатновга ва 1 та туман тиббиёт бирлашма (марказий шифохона)нинг қуввати 362 шифо ўринга мўлжалланган.
Туманда жами 247 нафар шифокор ва 856 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият кўрсатади. 247 нафар шифокор ходимларнинг122 нафари олий, 29 нафари биринчи ва 26 нафари иккинчи малака тоифасига эга. 856 нафар ўрта тиббиёт ходимларининг 337 нафари олий, 142 нафари биринчи ва 87 нафари иккинчи малака тоифасига эга ўрта тиббиёт ходимлари.
Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш мақсадида 2024 йилнинг ўтган даврида жами 33 нафар шифокорлар ва 186 нафари ўрта тиббиёт ходимлари малакалари оширилди.
Туманда 6 та оилавий поликлиникалари (ОП), 2 та оилавий шифокорлик пункти (ОШП) ва 1 та кўп тармоқли туман марказий поликлиникаси (КТТМП) фаолият кўрсатмокда.
Оилавий поликлиникаларида ва ОШП да ишловчи тиббиёт ходимларининг 08:00 дан 20:00 гача график асосида фаолият кўрсатишлари ташкил қилинган. 2 та ОП ва 2 ОШП қошида ТТЁ шахобчалари ташкил қилинган.
Президент қарори асосида кишлок оилавий поликлиникалари қўшимча равишда акушер-гинеколог, хирург, стоматолог шифокорлари билан таъминланди, натижада авваллари фақат туман марказида бажариладиган тиббий ёрдам эндиликда жойларда кўрсатиладиган бўлди ва туман аҳолиси бундан миннатдор.
Тиббиёт бирлашмаси ва оилавий поликлиникаларида "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича" штаблар ташкил қилиниб, 76 та тиббий бригадалар тузилди, 274 нафар тиббий ходим жалб қилинди.
Бригадалар 50 та тарози, пульсоксиметр 85та, сантиметрлента 130 та, термометр 70 та, тонометр-фонендоскоп 88 та билан таъминланди ва хатлов ишлари бошлаб юборилди. Гурлан туманида 50 та маҳалла бўлиб, 2024 йил ўтган ойларида маҳаллаларда тиббий хатлов ва антропометрия ишлари олиб борилди.
Хатлов натижасида аниқланган 28493 нафар 3 ва 4 хавф гурухидаги фуқароларни оилавий шифокорлар, туман тор мутахассислари ва вилоят мутахассислари томонидан биргаликда тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Гурлан туманида 2024 йил 1-чоракда "Аҳолининг 3-4 хавф гуруҳларига мансуб қатлами ўртасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик" ўтказилди. 4176 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.Шундан касаллик аниқланганлар 1772 нафарни ташкил қилиб, 1470 нафари амбулатор шароитда, 162 нафари стационар шароитда даволанди. Шундан 122 нафари туман марказий шифохонасида, 10 нафари вилоят тиббиёт муассасаларида, республикада 2 нафари соғломлаштирилди. Шулардан оператив даво олганлар сони - 5 нафар туман марказий шифохонасида, Гурлан туман марказий шифохонасида 4 нафар 1 нафари вилоят тиббиёт муассасаларида оператив даво чоралари кўрилди.
Юқори технологик операцияга муҳтож, имтиёзга эга бўлмаган аҳолининг 4 нафарига вилоят марказий шифохоналарида оператив усулда даво чоралари кўрилди.
Туманда бўлиб ўтган “Саломатлик сайллари” тадбирлари 2347 нафар аҳоли иштирок қилиб, шундан 1672 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижаларига кўра 1039 нафар беморда турли хил касалликлар аниқланиб, уларнинг 983 нафари амбулатор, 47 нафари стационар, 9 нафари оператив даво чоралари учун йўлланмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27-июлдаги 210-сонли буйруғига асосан Аҳоли орасида профилактик кўриклари, скренинг дастурлари ва паронажни амалга оширишни янада такомиллаштириш чора тадбирлдари тўғрисидаги буйруғига асосан 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида туманда оилавий шифокорлар томонидан 18-40 ёшли аҳолининг профилактик тиббий кўриклардан 9176 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан саломатлик даражаси бўйича, 1-гуруҳ 4952 , 2-гуруҳ 1421, 3-гурух 768, 4-гуруҳ 193 нафар беморлар аниқланди ва соғломлаштириш режалари тузилди.
Шунингдек 40 ва ундан катта ёшдаги 10151 нафар аҳолини манзилли скринингдан ўтказиш натижасига кўра, 5455 наф нафари амалий соғлом, 5596 нафарида хавф омиллари аниқланди.
Жами 2024 йил давомида 78 нафар беморга вилоят тиббиёт муассасаларига бепул даволаниш учун ордерлар берилди. Туман марказий шифохонаси бўлимларида жами 5052 нафар бемор даволаниб чикди, шундан 677 нафари жаррохлик амалиёти ўтказилди.
"Соғлом турмуш тарзи", Туғри ва соғлом овқатланиш", "Турли касалликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида" ва бошқа мавзуларда тарғибот ишлари олиб борилди. Натижада, 2-хавф гурухидаги аҳолидан 1124 нафари "Соғлом турмуш тарзи", "Тўғри овқатланиш" тамойилларига риоя килиш ҳисобига 1-соғлом гуруҳга ўтишларига эришилди. Бугунги кунга келиб туманда соғлом гурухдаги аҳоли 27486 нафарни ташкил қилмокда. Натижада 3- хавф гурухидаги беморлардан 804 нафари саломатлиги яхшиланди ва 2- хавф гурухига ўтказилди, 4- хавф гурухидаги беморлардан 38 нафари 3- хавф гурухига ўтказилди.
Гурлан туман Тиббиёт бирлашмасида"Ёшлар саломатлиги ойлиги" доирасида 14-30 ёшгача бўлган ёшлар орасида "қизил" тоифага мансуб аҳоли қатламини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан кўтказиш тадбири ташкил қилинди. Бунда вилоят марказининг 15 нафардан зиёд етакчи мутахассислари туман мутахассислари билан ҳамкорликда белгиланган аҳоли қатламини мақсадли чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказдилар. Тиббий кўрик натижасида аниқланган касалликларга тиббий тавсиялар, зарурий тиббий муолажалар буюрилиб, амблатор ва стационар шароитда даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Гурлан ТТБ бощлиғи вв/б Т.И.Ким